ТАРБИЯЧИЛАР УЧУН ЎҚУВ-СЕМИНАР ЎТКАЗИЛДИ
Қўшкўпир тумани агросаноат касб-ҳунар коллежида мактабгача таълим ташкилотлари тарбиячилари учун ўтказилган ўқув-семинарда жами 47 нафар тарбиячи иштирок этди.
Семинар давомида вилоят мактабгача таълим бошқармаси “Таълим-тарбия сифатини таъминлаш ва методик хизматни ташкил этиш” бўлими бошлиғи Ф.Рўзметов иштирок этиб, тарбиячилар олдида турган вазифалар билан таништириб ўтди. Яъни, иштирокчилар “Ўзбекистон Республикасида илк ва мактабгача ёшдаги болаларга қўйиладиган давлат талаблари” ва “Илк қадам” давлат ўқув дастури билан тўлиқ танишдилар. Семинар якунида саволларга жавоблар берилди, мавзу юзасидан фикрлар айтилди.