“ТАШАББУСЛИ БЮДЖЕТ” ЖАРАЁНИДА ФАОЛ ИШТИРОК ЭТИНГ!

“ТАШАББУСЛИ БЮДЖЕТ” ЖАРАЁНИДА ФАОЛ ИШТИРОК ЭТИНГ!

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 13 апрелда “Бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора тадбирлар тўғрисида” ги ПҚ-5072-сонли қарори қабул қилинган эди.
Мазкур қарор ижросни таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан openbudget.uz - “Очиқ бюджет” портали ишга тушурилиб, мамлакатимиз фуқаролари томидан ушбу портал орқали бир қанча таклифлар келиб тушди.
Шу жумладан бизнинг Қўшкўпир туман фуқаролари томонидан ҳам кўплаб таклифлар келиб тушди ва ушбу таклифлар тузилган ишчи гуруҳ томонидан ўрганилиб белгиланган мезонларга тўғри келадиганлари овоз бериш босқичига ўтказилди. Қўшкўпир туманидаги фуқаролар томонидан порталга жами 151 та таклифлар киритилган бўлиб тумандаги ишчи комиссия томонидан 137 та таклифлар кейинги босқичга ўтказилиши мақулланган.
Хурматли туманимиз фуқаролари! Сиздан ушбу ташаббусли бюджет жараёнида 2021 йилнинг 13 августидан 2021 йилнинг 2 сентябргача бўлган даврда ўзингизга маъқул келадиган таклифларга овоз беринг ва туманимизнинг янада гўзаллашишига ўз ҳиссангизни қўшинг.


Қўшкўпир туман ҳокимлиги молия бўлими


Постни тарқатинг: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Оммавий сўровнома


Сайт Бўлимлари