“ТЕМИР ДАФТАР”ГА КИРИТИЛГАН ОИЛАЛАР МУАММОСИ ЎРГАНИЛДИ

Хоразм вилоят ИИБ бошлиғининг ўринбосари подполковник А.Пўлатов, туман 3-сектор раҳбари, ИИО ФМБ бошлиғи Ж.Мадаминовлар бошчилигида ишчи гуруҳ аъзолари  Қўшкўпир тумани “Янгилик” маҳалласида бўлиб, “Темир дафтар”га киритилган оилалар муаммолари билан танишдилар.  

Улар билан очиқ ва самимий мулоқот олиб борилди ва яшаш шароитлари ўрганилди. 

 

“Темир дафтар”га киритилган фуқароларнинг кўпчилиги ички йўлларнинг таъмирланиши, нафақа пули, ишга жойлашиш, тадбиркорлик учун кредит ажратиш, уй-жойга эгалик ҳуқуқини белгилаб бериш каби масалалар билан мурожаат қилдилар. Мурожаатларнинг кўпчилиги туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш  маркази, Банк раҳбарлари ҳамкорлигида ижобий ечимини топиши айтиб ўтилди. Йўлларнинг таъмирланиши билан боғлиқ муаммолар бўйича тушунтиришлар берилди. Яъни, босқичма-босқич барча ички кўчалар тупроқ кўчадан чиқарилиши бўйича тушунтиришлар берилди.

 

ҚЎШКЎПИР ТУМАН ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ


Постни тарқатинг: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Оммавий сўровнома


Сайт Бўлимлари