ТУМАН КЕНГАШИНИНГ БЕШИНЧИ СЕССИЯСИ

Бугун  Халқ депутатлари Қўшкўпир туман Кенгашининг навбатдаги бешинчи сессияси бўлиб ўтди.

 

Сессияда Хоразм вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари Қудратбек Игамбергенов, туман ҳокими ва ўринбосарлари, депутатлар, оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этдилар.

         Сессияга Халқ депутатлари туман Кенгаши раиси, туман ҳокими Жўрабек Раҳимов раислик қилди.

 

   Кун тартибида тумандаги ҳар бир маҳалла кесимида аҳолининг озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган эҳтиёжи, мавжуд муаммолар ва уларни ҳал этиш, озиқ-овқат хавфсизлигини  таъминлаш, маҳсулот етиштириш ҳажмини икки баробарга ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисидаги  масала кўриб чиқилди.

 

Сессия ишида вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари  Қудратбек Игамбергенов сўз олиб, тўртта сектор доирасида қилиниши лозим бўлган истиқболли ишларни таклиф сифатида киритиб ўтди.

         Кун тартибидаги масала юзасидан сектор раҳбарлари маърузалари тингланди ва муҳокама қилинган масалалар юзасидан эса қарор қабул қилинди.


Постни тарқатинг: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Оммавий сўровнома


Сайт Бўлимлари