ТУМАН КЕНГАШИНИНГ ЎТТИЗ БЕШИНЧИ СЕССИЯСИ БЎЛИБ ЎТДИ
Сессиянинг кун тартибида саккизта муҳим масала муҳокама қилинди.
Биринчи масала юзасидан туман ҳокими Жўрабек Раҳимовнинг туманда тадбиркорликни ривожлантириш, қўшимча иш ўринларини яратиш ва бюджетга тушумларни кўпайтириш бўйича биринчи ярим йилликда амалга ошириладиган ишлар бўйича мурожаати эшитилди.
Кейинги масалалар юзасидан ТТБ бош шифокори К.Абдуллаев, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими бошлиғи Р.Абдурасулов, 1246 нафар аёлнинг бандлиги таъминланганлиги сабабли “Аёллар дафтари”дан чиқариш тўғрисида О.Раҳимова, 2184 нафар ёшларнинг бандлиги таъминланганлиги сабабли “Ёшлар дафтари”дан чиқарилганлиги тўғрисида Ҳ.Ибрагимовларнинг ҳисоботи эшитилди. Бўшаб қолган ўринларга сайлов кунини белгилаш ҳамда Жималязов Акмал Ортиқовичнинг туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинлаш масалалари муҳокама қилинди.
Сессия якунида кўрилган масалалар юзасидан қарор қабул қилинди.
ҚЎШКЎПИР ТУМАН ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ