"Тарихимсан, тақдиримсан, Она тилим!

Қўшкўпир туман Фавқулодда вазиятлар бўлими томонидан 21-октябрь "Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган кун" муносабати билан "Тарихимсан, тақдиримсан, Она тилим!" ва "Коррупция ривожланишга тўсиқ" мавзусида семинар ўтказилди.

Семинар жараёнида, дунёдаги қадимий ва бой тиллардан бири бўлган ўзбек тили халқимиз учун миллий ўзлик ва мустақил давлатчилик тимсоли, бебаҳо маънавий бойлик, мамлакатимизнинг сиёсий-ижтимоий, маънавий-маърифий тараққиётида ғоят муҳим ўрин эгаллаши таъкидланди.
 
Сўзга чиққанлар мамлакатимизда давлат хизматчилари ўртасида коррупцияни олдини олиш мақсадида амалга оширилаётган чора-тадбирлар, давлат хизматчилари учун ташкил қилинаётган ижтимоий таъминот ҳамда коррупция жиноятига белгиланган жазо ва унинг оқибатларига алоҳида тўхталиб ўтдилар.

ҚЎШКЎПИР ТУМАН ҲОКИМЛИГИ МАТБУОТ ХИЗМАТИ


Постни тарқатинг: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Оммавий сўровнома


Сайт Бўлимлари