“Тил – миллатнинг маънавий бойлиги”

Қўшкўпир туманидаги Бекобод махалласида жойлашган 32-сон умумий ўрта таълим мактабида  Республика маънавият ва маърифат маркази Қўшкўпир туман бўлинмаси ходимлари, Дин ишлари бўйича Қўмитанинг Қўшкўпир тумани бўйича бош мутахассиси Д.Саъдуллаев, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қўшкўпир туман Кенгаши раиси М.Хўжаева ҳамда  Қўшкўпир туманидаги  Давлат хавфсизлик хизмати чегара қўшинлари 9203 ҳарбий қисмга қарашли Чегарани қўриқлаш взводи ҳарбийлари билан  ҳамкорликда “Тил – миллатнинг маънавий бойлиги” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Давра суҳбатида, тилни севиш, уни ардоқлаш, миллатни севиш ва уни қадрлаш билан тенг ҳисобланиши, ҳар қайси халқнинг турмуш тарзи, урф-одатлари, маданияти унинг тилида ўз ифодасини топиши ҳақида сўз юритилди.

Тил – миллат кўзгуси. Халқимизнинг неча асрлик бой тарихи, кўҳна ва серқирра маданияти ўзбек тили таъсирида шаклланганлигига алоҳида тўхталиб ўтилди. 

ҚЎШКЎПИР ТУМАН ҲОКИМЛИГИ МАТБУОТ ХИЗМАТИ


Постни тарқатинг: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Оммавий сўровнома


Сайт Бўлимлари