“УЧ АВЛОД” УЧРАШУВИ ЯКУНЛАНДИ

Мана, бир неча кун бўлдики, Қўшкўпир туманининг 14 та ҳудудида жойлашган маҳаллалар иштирокида “Уч авлод” учрашуви тадбирлари ўтказиб келинмоқда.


Бугун “Ошоққалъа” ва “Иттифоқ” маҳалла фаоллари, кекса, нуронийлар, ўрта ёш вакиллари, фаол ёшлари иштирокида бўлиб ўтган тадбир “Уч авлод” учрашуви тадбирларини тантанали, кўтаринки руҳда якунлаб берди.


Тадбирда туман ҳокими Жўрабек Раҳимов иштирок этиб, таклиф этилган меҳмонларни Мустақиллигимизнинг 30 йиллик байрами билан самимий табриклади ва Юртбошимиз томонидан олиб борилаётган оқилона ва одилона сиёсат барча ёш вакиллари учун катта имкониятлар эшигини очиб бераётганлиги, айниқса, ёшларни қўллаб-қувватлаётганлиги хусусида гапириб ўтди.


Шунингдек, сўзга чиққан фахрий отахон-у онахонларимиз, ёшлар бугунги кунда туманимизда яратилаётган шароитлар, қилинаётган истиқболли ишлар ҳақида тўлқинланиб гапирдилар.


Туман ҳокими ўринбосари, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Сайёра Худайберганова ҳам тадбир давомида сўз олиб, маҳаллаларда бўлаётган ўзгаришлар, маҳалла тизимига қаратилаётган юксак эътибор оилалар мустаҳкамлигини, маҳаллалар тинч-тотувлигини таъминлашга қаратилаётганлигини айтиб, бугунгидек фаровон, бахтли ҳаётимизга шукрона келтириб яшашимиз кераклигини алоҳида таъкидлади, меҳмонларга энг эзгу ва самимий тилакларини билдириб, барчага совғалар улашди.


Тадбир давомида янграган куй-қўшиқ ва наволар барчани даврага рақсга чорлади.


Кўтаринки руҳда, юқори кайфиятда бошланган “Уч авлод” учрашуви тадбирлари барчада катта таассурот қолдириш билан бирга, ўтган оғир, синовли кунлардан хулоса чиқариб, бугунги кунга шукрона келтириб яшаш ҳиссини янада оширганини кўриш мумкин.

 ҚЎШКЎПИР ТУМАН ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ


Постни тарқатинг: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Оммавий сўровнома


Сайт Бўлимлари