“УЙҒУР” МАҲАЛЛАСИДА ОБОДОНЛАШТИРИШ ИШЛАРИ АВЖИДА
“УЙҒУР” МАҲАЛЛАСИДА ОБОДОНЛАШТИРИШ ИШЛАРИ АВЖИДА
Қўшкўпир туманида “Обод қишлоқ” Давлат дастури доирасида “Уйғур” маҳалласида ҳам ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари айни кунларда қизғин паллада давом этмоқда. Маҳалланинг ободонлаштириш ишларига барча фуқаролар ўз хоҳишлари, ташаббуслари билан ҳамжиҳатлик ила ёндошиб, уйларининг таъмирга муҳтож қисмларини таъмирлаш, томорқаларни экишга тайёрлаш, гулзор ва дарахтзорлар ташкил этиш бўйича ишларда фаол қатнашмоқдалар.
Ҳудудда якка тартибдаги уй-жойларни таъмирлаш, чиқиндихоналар қуриш, электр энергияси таъминоти билан боғлиқ муаммоларни бартараф этиш, ичимлик суви, газ, алоқа таъминотини яхшилаш, шунингдек, йўлларни таъмирлаш бўйича тизимли ишлар олиб борилмоқда.
Бу каби истиқболли саъй-ҳаракатлар албатта, фуқароларнинг фаровон турмуш кечиришига, кўплаб муаммоларнинг барҳам топишига замин яратади.
ҚЎШКЎПИР ТУМАН ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ