Давлат хизматлари маркази ходимлари “Уйғур” маҳалласининг 24-сон мактабида ташкил этилган штабда бўлиб, сайёр хизмат ташкил қилдилар ва тоза ичимлик сувига уланиш учун фуқароларнинг аризалари қабул қилинди. Унда Хоразм сув таъминоти МЧЖ туман бўлими ходимлари билан иштирок этдилар.
-Сайёр хизматдан кўнглимиз тўлди,-дейди “Уйғур” маҳалласида истиқомат қилувчи Бозорбой Хўжаев.-Олдинлари ариза бериш учун ўзимиз бориб навбат кутиб ўтирардик, бугун эса раҳбарларнинг ўзлари уйимизга, маҳалламизга келиб муаммоларимизни ўрганмоқдалар. Бу билан ҳам вақтимиз, ҳам нақдимиз тежаладиган бўлди. Шу куни сайёр давлат хизматларидан кўпчилик аҳоли вакиллари жуда мамнун бўлдилар. Юқоридаги каби сўзлар аҳоли томонидан кўп бора билдирилди.