Қўшкўпир туманида кўплаб ҳудудларда, айниқса, чекка жойларда ҳам янги ва замонавий иншоотлар қад ростлаб, аҳоли учун хизмат қилаётгани ва маҳаллалар кўркига кўрк қўшаётганини кўришимиз мумкин.
Бинонинг очилиш тадбирида туман ҳокими ўринбосари, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Сайёра Худайберганова иштирок этиб, Президентимиз томонидан олиб борилаётган оқилона сиёсатнинг асл мақсади мамлакатни эртанги кундаги ривожланишининг муҳим босқичи, маҳалла институтининг фаолиятини янада такомиллаштириш ва нуфузини янада юксалтиришга қаратилганини алоҳида таъкидлаб, ёшларни ҳар томонлама баркамол қилиб тарбиялаш, юртимиз тинчлиги, осойишталигини таъминлаш, халқимиз турмуш фаровонлигини янада ошириш ҳар биримизнинг мақсадимизга айланиши лозимлигини айтиб ўтди.
Тадбирда маҳалла фаоллари, нуронийлар иштирок этиб, бинодаги яратилган шароитлар билан танишдилар.