“ЮЛДУЗЧА” МТТ ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ

Қўшкўпир туманида янгидан қуриб битказилган, замонавий кўринишдаги “Юлдузча” номли Давлат хусусий шерикчилик асосидаги мактабгача таълим ташкилоти фойдаланишга топширилди.


Туманнинг энг чекка ҳудуди “Шеробод” маҳалласида қад ростлаган мазкур мактабгача таълим ташкилоти “Ғозовот савдо маркази” МЧЖ томонидан қуриб битказилди. Ушбу муассасага лойиҳа қийматига 2млрд. 730 млн. сўм. ажратилган бўлиб, ўз ҳисобидан 800 млн.сўм, Инфин банкдан эса 1млрд.930 млн. сўм инвестиция маблағлари ажратилди.


Барча шарт-шароитларга эга, салобати, ранг-баранглиги билан кўзни қувонтирадиган ушбу таълим-тарбия маскани болажонлар учун ҳақиқий байрам совғаси бўлди. 100 ўринга мўлжалланган ушбу муассасада 15 нафар соҳа мутахассислари иш билан таъминланди.


Мазкур МТТ да болажонларнинг овқатланиши, дам олишлари, турли тўгараклар билан шуғулланишлари учун барча шароитлар яратилган.


Постни тарқатинг: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Оммавий сўровнома


Сайт Бўлимлари