"УММОН БАЛИҚ" фермер хўжалиги истиқболли режалар йўлида

Туманда мавжуд 2 минг 829 та тадбиркорлик субъектларидан 497 таси пандемия даврида фаолиятини тўхтатган эди.  Шундан карантин қоидаларига амал қилган ҳолда 485 таси фаолиятини тиклади.

Анашу тадбиркорлик субъектларидан бири балиқчиликка ихтисослаштирилган “Уммон балиқ” фермер хўжалигидир.

 

Қўшкўпир туманида балиқчилик соҳасида фаолият олиб бораётган
ушбу фермер хўжалик туманда муваффақиятли фолият кўрсатаётган фаол тадбиркорлик субъектларидан саналади. Фермер хўжалик раҳбари Баҳром Отабоевни балиқчилик йўналишига бўлган қизиқиши, шижоати манашундай фаолият билан шуғулланишга ундади.

         “Уммон балиқ” фермер хўжалиги Қўшкўпир тумани Кенагас маҳалласида барпо этилган бўлиб, нафақат ўша маҳалладаги инсонларнинг эҳтиёжини қондириш, балки ички бозорни таъминлаш, инсонларнинг балиқ маҳсулотига бўлган эҳтиёжини қондиришга хизмат қилмоқда.


2003 йилда фаолиятини бошлаган ушбу фермер хўжаликнинг ҳозирги кундаги  жами ер майдони 100 гектарни ташкил қилмоқда. Ушбу фермер хўжаликда интенсив усулда ва ёпиқ айланма сув тизимида балиқ етиштириш комплекси  барпо қилинган.

- Ўз маблағларимдан ташқари АТБ “Ипотека банк” Хоразм вилояти филиалидан жами 1,5 млрд. сўм кредит эвазига ушбу фермер хўжаликни ташкил қилганим, нафақат оиламиз фаровонлиги таъминлади, балки халқимизнинг дастурхонига етиб бориб, инсонларнинг истеъмолига сабаб бўлмоқда,-дейди   “Уммон балиқ” фермер хўжалиги раҳбари Баҳром Отабоев.-Фермер хўжалигимиз барча зарур техникалар билан таъминланди. Ишчилар сони ҳам кўпаймоқда. Айниқса, чавоқ ташлаш ва балиқ йиғиштириб олишда кўплаб ишчиларга эҳтиёжимиз ортади. Ўша пайтда ҳам ҳар бир ишчини рағбатлантириб борамиз. Яқинда 100 тонналик музлатгич ускунаси қурилди. Галдаги режамиз катта. Анашу музлатгич ускунасидан унумли фойдаланган ҳолда ҳамда ушбу тадбиркорликни янада кенгайтириш мақсадида интенсив усулда балиқ етиштириб, уни қайта ишлашни йўлга қўймоқчимиз. Бундан ташқари ноёб балиқ  ҳамда қора икра етиштириш ниятимиз бор. Ҳаётда нимагадир етишиш учун инсонда аввало мақсад ва ҳаракат бўлса етарли. Анашу шижоат ҳар қандай инсонни тараққиётга элтади. Рўзғор тебратиш, бола-чақа боқиш учун гектар-гектар ерда қандайдир тадбиркорликни йўлга қўйиш ёки катта-катта корхоналарни юритиш шарт эмас, деб ўйлайман. Бир қарич ердан ҳам унумли фойдаланиб, фаровонликка эришса бўлади.

         Ҳа тадбиркорликнинг катта-кичиги ёки эрта-кечи бўлмайди. Муҳими мақсад бўлса бас. Маблағ, моддий томондан қўллаб-қувватлаш мақсадида мамлакатимизда жуда катта имкониятлар яратиб берилмоқда. Анашундай имконият ва имтиёзлардан фойдаланиб, ҳар қандай инсон хоҳлаган тадбиркорлик йўналишида ўз фаолиятини йўлга қўя олади.

 

 

 


Постни тарқатинг: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Оммавий сўровнома


Сайт Бўлимлари