“ЎЗБЕК ҚАДРИЯТЛАРИ ВА УРФ-ОДАТЛАРИ БУВИЖОНЛАР ТАЛҚИНИДА”
Республика маънавият ва маърифат маркази Қўшкўпир туман бўлинмаси ҳамда туман Оила ва хотин-қизлар бўлими ташаббуси билан ПФ-87-сонли Фармоннинг 68-банди ижросини таъминлаш мақсадида “Ўзбек қадриятлари ва урф-одатлари бувижонлар талқинида” мавзусида “Ошоқ қалъа” маҳалласида жойлашган “Маданият маркази”да маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.
Оила ва хотин-қизлар туман бўлими билан ҳамкорликда ташкил этилган тадбирга тумандаги “Боғзор”, “Ошоққалъа”, “Ёшлик”, “Иттифоқ”, “Шихобод” маҳалласи фаол аёллари ҳамда тумандаги нуроний онахонлар таклиф қилинди.
Тадбирни туман ҳокими ўринбосари, оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи С. Худайберганова очиб берди. Тадбирда миллий урф одатларимиздан бешик тўй, келин салом, лачак тўйи маросимлари турли саҳна кўриниши орқали кўрсатиб берилди.
Шунингдек, тадбирда миллий анъаналарни тараннум этувчи кўргазма ва спорт мусобақаси ташкил этилди. Тадбирга туман “Маданият маркази” хонандалари томонидан ижро этилган куй-қўшиқлар янада файз киритди.
ҚЎШКЎПИР ТУМАН ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ