"ЎЗБЕКИСТОН КОНСТИТУЦИЯСИНИНГ 30 ЙИЛЛИГИ" ЭСДАЛИК НИШОНИ

ҚЎШКЎПИРДА "ЎЗБЕКИСТОН КОНСТИТУЦИЯСИНИНГ 30 ЙИЛЛИГИ" ЭСДАЛИК НИШОНИ ТОПШИРИЛДИ

Қўшкўпир туман ҳокимлиги  биносида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 30 йиллиги муносабати билан, шунингдек, мамлакатимиз мустақиллигини мустаҳкамлаш, унинг иқтисодий, сиёсий, ижтимоий, илмий, маънавий салоҳиятини юксалтириш, тинчлик ва барқарорликни, миллатлараро дўстлик ва тотувликни асраш, Янги Ўзбекистонда демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш, инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари, қадр-қиммати улуғланадиган адолатли фуқаролик жамиятини барпо этиш, асосий Қонунимизнинг ҳаётимиздаги ўрни ва аҳамиятини кенг тарғиб қилиш, ёш авлодни қонунга ҳурмат, Ватанга меҳр ва садоқат руҳида тарбиялаш ишларига муносиб ҳисса қўшиб келаётган юртдошларимизга Президентимизнинг Фармонига мувофиқ таъсис этилган “Ўзбекистон Конституциясининг 30 йиллиги” эсдалик нишонини топшириш маросими бӯлиб ўтди.

“Ўзбекистон Конституциясининг 30 йиллиги” эсдалик нишони топширилгандан сўнг Қўшкўпир тумани ҳокими Жўрабек Рахимов томонидан Конституциямизга киритилаётган юқоридаги қўшимча ва ўзгаришлар юртимизда инсон қадрини улуғлашга хизмат қилишига, Ўзбекистон Республикаси бош қомуси, халқчил ва адолатли, демократик қонунлар мажмуасига айланган Конститутциямизнинг 30 йиллиги муносабати билан байрам тадбири иштирокчиларини яна бир бор табриклади.

ҚЎШКЎПИР ТУМАН ҲОКИМЛИГИ МАТБУОТ ХИЗМАТИ


Постни тарқатинг: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Оммавий сўровнома


Сайт Бўлимлари