Қўшкўпир туман ҳокимлиги, туман жисмоний тарбия ва спорт бўлими, Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши ҳамда Ғозовот ҳарбий қисм ҳамкорлигида “Ватанпарварлик” ойлиги муносабати билан 14 январь – “Ватан ҳимоячилари куни” га бағишлаб мусобақа ўтказилди. “Ўзбекистон ягона Ватан” шиори остида ташкил этилган байрам тадбирида хизмат бурчини ўтаётган ҳарбийлар спортнинг мини футбол, қўл-қайириш, арқон-тортиш каби турлари бўйича ўзаро беллашдилар. Фаол қатнашган барча иштирокчиларга диплом ва эсталик совғалари топширилди.