“ВАҲИМЧИ” ВА “ҚОРАВУЛ”МАҲАЛЛА БИНОЛАРИ ОЧИЛДИ

Олдинлари маҳалла бинолари қаерда? -деб сўраганларида, маҳалла аҳли учун хизмат кўрсатишга шароити етарли бўлмаган бирор бир мактаб биноси ёки бирор объектни кўрсатишарди.


Бугунчи? Бугун ҳар бир маҳалланинг тўй-томошаларни, бирор яхши кунни, кўнгилсиз ҳолатларни келиб чиқишини олдини олиш масалаларини муҳокама қиладиган ўз уйи бор. Замонавий, замон талабларига жавоб бера оладиган, барча шароитларга эга муҳташам кошонаси бор.


Қўшкўпир туманида халқимизнинг, айнан, шу маҳалланинг қувончига сабаб бўлувчи яна 2 та маҳалла биноси қайта қурилиб, фойдаланишга топширилди.
Бинонинг очилиш тадбирида Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими ходимлари, “Маҳалла хайрия жамоат фонди” туман бўлими, маҳалла фаоллари, нуронийлар иштирок этдилар.


Тадбир давомида бинодаги шарт-шароитлар билан танишдилар ва шу улуғ масканда ҳамиша яхши кунлар муҳокама қилинишини айтиб қўлларини дуога очдилар.

ҚЎШКЎПИР ТУМАН ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ


Постни тарқатинг: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Оммавий сўровнома


Сайт Бўлимлари