Ёшларни ҳарбий касбга йўналтириш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг яратилиш ва ривожланиш тарихи билан таништириш мақсадида, шунингдек, қурол-аслаҳа ва ҳарбий техникани намойиш қилган ҳолда ҳарбий қисм (муассаса), олий ҳарбий таълим муассасаларида тадбирлар ташкил этилмоқда. Анашундай тадбирлардан бири Ғазовот чегара постида муддатли хизматни ўтаётган ҳарбийлар ўртасида “Ватанимга таянчман” мавзусида бўлиб ўтди. Туман ҳокимлиги, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши ҳамда жисмоний тарбия ва спорт бўлими ҳамкорлигида ўтказилган мазкур тадбирда ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, бугунги кунда ушбу йўналишда амалга оширилаётган ислоҳотлар хусусида сўз юритилди.
Шунингдек, тадбир давомида ҳарбийлар томонидан жанговар чиқишлар ва викториналар намойиш қилинди. Тадбир савол-жавобларга бой тарзда ўтказилди.