"ЗУККО КИТОБХОН" ИНТЕЛЛЕКТУАЛ ЎЙИНИ БЎЛИБ ЎТДИ
Ўқувчи ёшларни китобхонликка қизиқтириш, мантиқий фикрлашга йўналтириш, нутқини ўстириш ҳамда уларда ҳаётий кўникмаларни шакллантириш...
Бу масалалар бугунги кунда бутун жамиятимизнинг келажак олдидаги энг муҳим вазифаларидан бири саналади. Бугун туманимиз бўйлаб барча маҳаллаларда “Беш ташаббус олимпиадаси” доирасида "Зукко китобхон" интеллектуал ўйини бўлиб ўтди. Ушбу ўйинда 16-30 ёш тоифасидаги ёшлардан иборат жамоалар ўзларининг билимларини яна бир бор синовдан ўтказишди. Маълумот ўрнида, маҳалла босқичи ғолиблари 13-май куни бўлиб ўтадиган "Зукко китобхон" интеллектуал ўйинининг сектор босқичида иштирок этади.