"ЗУККО КИТОБХОН" ИНТЕЛЛЕКТУАЛ ЎЙИНИНИНГ ТУМАН БОСҚИЧИ
Хабарингиз бор, туманимиз бўйлаб барча маҳаллаларда “Беш ташаббус олимпиадаси” доирасида "Зукко китобхон" интеллектуал ўйинлари бўлиб ўтди. Ушбу ўйиннинг сектор босқичи ғолиблари бугун туман босқичида иштирок этишди. 16-30 ёш тоифасидаги ёшлардан иборат жамоалар ўзларининг билимларини яна бир бор синовдан ўтказишди. Якуний натижаларга кўра Баҳористон маҳалласи ғолибликни қўлга киритиб, танловнинг вилоят босқичига йўлланмани қўлга киритди.