Қўшкўпир туманида “Зулфия” номидаги Давлат мукофотига таъсис этиш бўйича ўтказилаётган кўрик-танловининг туман босқичи бўлиб ўтди.
-Бу йилги саралаш танлови мен учун жуда ўзгача, кўтаринки руҳда бўлиб ўтди десам адашмаган бўламан,-дейди “Адабиёт” йўналиши бўйича 1-ўринни эгаллаган Рухсора Сафарбоева.-Бугунги ютуғим меҳнатларимнинг самараси деб биламан. Мақсадим катта, орзуларим бисёр. Ота-онам ва устозларим ўгитларини, билимларини олиб бунданда юксак чўққиларни эгаллайман. Яъни, “Зулфия” номидаги Давлат мукофотига эга бўлишга бел боғлаганман.
Танловда таълим, фан, адабиёт, маданият, санъат, спорт ва жамоатчилик йўналишлари бўйича юқори натижаларга эришган 14 ёшдан 30 ёшгача бўлган жами 48 нафар қиз иштирок этди.