"Зўравонликка қарши 16 кун"
25-ноябрдан 10-декабргача аёллар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, гендер тенгликни таъминлашга қаратилган "Зўравонликка қарши 16 кун" акцияси остидаги тарғибот тадбирлари ўтказилиши белгиланган.
Шу муносабат билан тумандаги 1-сон касб - ҳунар мактабида "Биз зўравонликка қаршимиз!" мавзусида тарғибот тадбирлари ва акцияси ўтказилди.
Тадбирда туман ҳокимлиги, туман ИИБ, Республика маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман Сардорлар Кенгаши, 1- сон касб - ҳунар мактаби ходимлари ва ўқувчи- ёшлар иштирок этди.
Туман Ички ишлар бўлими хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспектори подполковник Г. Гулямова, туман ИИБ ЖХХ ҲПБ ВЕМБ катта инспектор психологи майор Э. Атажанов сўзга чиқиб, жамиятимизда гендер тенгликни таъминлаш борасида сўнгги йилларда қабул қилинган норматив - ҳуқуқий ҳужжатларни кундалик ҳаётимизга тўлиқ ва тўғри татбиқ этиш борасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан маълумот ва тушунчалар бериб ўтдилар.
ҚЎШКЎПИР ТУМАН ҲОКИМЛИГИ МАТБУОТ ХИЗМАТИ