"openbudjet.uz" ахборот портали
Қўшкўпир туман молия бўлими ходимлари томонидан “Илгалди” ва “Пахтакор” маҳаллаларида фуқароларга "openbudjet.uz" ахборот порталидан фойдаланиш, ўзларини қизиқтирган таклифларини киритиш жараёни тушунтирилди. Ташкил қилинган ушбу ярмаркада маҳалла фуқаролар йиғини раиси, ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси ва маҳалла фаоллари қатнашишди.
"openbudjet.uz" нима? Қисқача қилиб айтганда, фуқаролар маҳалла, аҳоли пунктлари ва тумандаги муаммоларни ҳал қилиш бўйича лойиҳалари билан Openbudget.uz платформаси орқали мурожаат қилишлари мумкин. Масалан, шаҳар инфратузилмасини яхшилаш, хиёбонлар, болалар ва спорт майдончаларини қуриш, экологик вазият ва сув таъминотини яхшилаш, кўча чироқларини таъмирлаш ва ўрнатиш, мактабларни таъмирлаш ва жиҳозлаш ва ҳоказо. Бунинг учун сайтдан рўйхатдан ўтиб, шахсий кабинет орқали формани тўлдириб юбориш мумкин.