1 ИМИ
Қўшкўпир тумани 1-сон айрим фанлар чуқур ўрганиладиган ихтисослаштирилган мактаб-интернати ўқувчилари ўртасида турли тусдаги ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш, ўқувчиларни бўш вақтларини мазмунли ўтказиш мақсадида Қўшкўпир тумани ИИБ ЖХХ ҲПБ ВЕМБ катта инспектор-психологи майор Э.К.Атажанов ташаббуси билан “Шахмат” беллашуви бўлиб ўтди.
Беллашув қизғин бахс-мунозараларга бой тарзда ўтказилди. Шунингдек, ўқувчиларга ақл гимнастикаси - шахмат билан шуғулланиш хотира, тасаввур, ижодкорлик, мантиқий ва танқидий фикрлашни шакллантириши тўғрисида тушунтирилди.
Қўшкўпир т уман ҳокимлиги Матбуот хизмати