1000 ТУПДАН ОРТИҚ ТЕРАК ЭКИЛДИ

2022 йил 25 март куни Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазири томонидан ўтказилган видео селектор йиғилишида ҳар бир маҳалла ҳудудидаги бўш турган ер майдонларида терак кўчатларини етиштириш, “терак” плантасияларини ташкил этиш орқали маҳалла фуқаролари кўчат етиштириб даромад топишлари мумкинлиги тўғрисида топшириқларни берилган эди. Ушбу топшириқ ижроси ҳамда  "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида тумандаги "Кенагас" маҳалласида туман ҳокими, сектор раҳбарлари иштирокида семинар ташкил этилди. Семинар давомида маҳаллада бўш турган 0.3 гектар ерга 1000 тупдан ортиқ терак кўчати ва қаламчалари экилди. 

ҚЎШКЎПИР ТУМАН ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ


Постни тарқатинг: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Оммавий сўровнома


Сайт Бўлимлари