106 ёшли Солияжон Жуманиёзовани ҳолидан хабар олинди

8 март - Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан Қўшкўпир тумани “Маст” маҳалласининг “Иноқ” кўчасида истиқомат қилувчи 106 ёшли Солияжон она Жуманиёзовани байрам билан табриклаш, ҳолидан хабар олиш мақсадида туман ҳокими Жўрабек Раҳимов бошчилигида барча сектор раҳбарлари, туман ҳокимининг ҳамда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими ўринбосарлари унинг хонадонида бўлишди. Байрам билан қутлаб, энг эзгу тилакларни билдириб, совғалар топширдилар. Онахон қўлини дуога очар экан, юртимиз тинчлиги ва фаровонлиги бардавом бўлишини тилади.


Постни тарқатинг: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Оммавий сўровнома


Сайт Бўлимлари