14-январ: Қўшкўпир туман ҳокими Ж.Раҳимовнинг табриги

Қўшкўпир тумани ҳокими Ж.Раҳимовнинг 14 январ “Ватан ҳимоячилари куни” муносабати билан байрам табриги

Ассалому Алайкум ҳурматли байрам иштирокчилари, қадрли меҳмонлар! Аввало сизларни Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари ташкил этилганлигининг 28 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни билан самимий табриклайман.

Ушбу қутлуғ айёмда ўз ҳаётини Ватан ҳимоясидек улуғ ишга бағишлаган сиз, азму шижоатли ҳарбийларимизни шарафлаб, халқимиз, мамлакатимиз тинчлиги ва хавфсизлиги йўлидаги хизматларингиз учун барчангизга чуқур миннатдорчилик билдираман. Бугунги кунда ҳарбий бошқарувнинг самарали тизими шакллантирилди. Қуролли кучлар таркибида турли қўшинларнинг ўзаро муофиқ ҳолда ва ҳамкорликда ҳаракат қилишни таъминлайдиган механизмлар фаолият кўрсатмоқда. Ҳозирда миллий армиямиз минг-минглаб ўғлонларимиз учун чинакам мардлик, фидойилик, ҳақиқий ватанпарварлик мактабига айлангани, ҳеч шубҳасиз барча ота-оналар бутун халқимиз ғурур ва миннатдорчилик билан эътироф этмоқдалар. Ҳозирги кунда оналар ўз фарзандларини кўзда ёш, юракда хавотир билан эмас, балки менинг ўғлим ҳақиқий Ватан ҳимоячиси бўлади, деб юксак ишонч ва фахр туйғуси билан кузатмоқдалар. Жаҳонда ва минтақамизда ҳарбий сиёсий вазият кескин ўзгариб, миллий ва глобал хавфсизлик соҳасида хатар ва тахдидлар кучайиб, дунё миқёсида халқаро терроризм ва экстремизм каби иллатлар тобора ортиб бораётгани ҳаммамизга яхши маълум. Шу ўринда буюк мутафаккир шоир Алишер Навоий бобомиз айтганларидек, бу дунёда эр йигитнинг энг буюк, эзгу ва муқаддас вазифаси, аввало ўз оиласи, Ватани ва халқини муносиб химоя қилишдан иборатдир деган фикрлари айни хақиқатдир. Биз сизлар билан ана шундай ғоят масъулиятли вазифани шараф билан адо этиб келаётган мард ва жасур, эл-юртга садоқатли ўғлонларимиз билан фахрланамиз. Бугун ҳар биримиз Ватан, халқ ва армия бири-бирига нақадар яқин ва муштарак эканини ҳар қачонгидан хам теран ҳис этмоқдамиз. Барчамизга яхши маълумки, ватанпарварлик ҳар бир давлат ҳаётининг маънавий асоси ҳисобланади ва жамиятни ҳар томонлама ривожлантириш борасидаги энг муҳим сафарбар этувчи куч сифатида намоён бўлади. Шунинг учун хам биз фукороларимизга мутлақо ёт бўлган зарарли таъсирларга қарши мустаҳкам иммунитетни шакллантириш ва Ватанимиз тақдири учун маъсулият туйғусини мустаҳкамлаш ҳар биримизнинг асосий вазифамиз эканлигини унутмаслигимиз керак. Бугун ер юзининг турли минтақаларида содир бўлаётган, бутун инсониятга таҳдид солиб турган нохуш ходисаларни таҳлил қиладиган бўлсак, уларнинг барчасида инсон омили бош сабабчи эканига амин бўламиз. Шу ўринда муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг “Хавф-хатарларнинг баъзи бирларини ўзимизники бошқасини эса бировники” деб қабул қилмаслигимиз хавф-хатарларга қарши фақат куч ишлатиш билан эмас биринчи навбатда зўравонликни келтириб чиқарадиган жаҳолатга қарши маърифат билан курашиш керак деган фикрлари айни хақиқатдир.
Шу нуқтаи назардан қараганда Қуролли кучларимизни модернизация қилиш хусусан ҳарбий таълим соҳасига замонавий билим илғор хорижий тажрибалар ахборот комуникация технологияларини кенг жорий этилиши, ҳарбий қисмлар ва ҳарбий таълим даргохларида кенг жамоатчилик хамда ўқувчи ёшлар учун очиқ эшиклар кунининг ташкил этилилиши ҳарбий кўргазма ва ҳарбий техникалар намойиши айниқса ўқувчи ёшлар ўртасида “Ўзбекистон тарихи” ва “Темур тузуклари” китоблари бўйича синовлар ўтилиши ҳарбий-ватанпарварлик соҳасидаги қадрият ва анъаналаримизни тарғиб этишга асос бўлмоқда. Биз ҳар биримиз ватанимизнинг муқаддас эканлиги, унинг ҳар бир қарич ери мўътабар эканлигини унутмаслигимиз керак.

Ҳақиқатдан хам тарихан қисқа муддатда мамлакатимиз мустақиллиги, худудий яхлитлиги, чегараларимиз дахлсизлигини, халқимизнинг тинч ва осойишта ҳаётини ишончли ҳимоя қилишга қодир бўлган миллий армиямиз барпо этилди, деб ғурур ва ифтиҳор билан айтишга барча асосларимиз бор

 

                                                        

 

Бир сўз билан айтганда миллий армиямиз мамлакатимизда эркин, озод ва фаровон хаёт бунёд этиш, демократик ислоҳотларни самарали амалга ошириш йўлида ишончли кафолат, тоғдек таянч бўлиб келмоқда.

Хурматли тадбир иштирокчилари бугун бутун халқимиз билан биргаликда нишонлаётган бугунги шону- шараф айёми ватан ҳимоячилари куни билан яна бир бор самимий табриклаб сизларга сиҳат саломатлик, оилавий бахт, олижаноб ва масъулиятли  фаолиятингизда улкан ютуқлар тилайман.


Постни тарқатинг: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Оммавий сўровнома


Сайт Бўлимлари