15 МАЙ – “ХАЛҚАРО ОИЛА КУНИ”

Мамлакатимизда оилаларни мустаҳкамлаш, жамиятда оилавий қадриятларни тарғиб қилиш ва қўллаб-қувватлаш борасида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. 
15 май – “Халқаро оила куни” муносабати билан туман Оила ва хотин-қизлар бўлими томонидан “Янги Ўзбекистоннинг ибратли оиласи” кўрик-танловининг Қўшкўпир туман босқичи ташкил қилинди. Танлов  белгиланган режа асосида барча маҳалларда ташкил қилиниб, ғолиблар сектор босқичида иштирок этишди. Танловнинг туман босқичида 4 сектор бўйича ғолиб бўлган оилалар иштирок этиб, улар 3 та шарт асосида беллашди. 
Танлов сўнгида ғолиб оилалар махсус диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланиб, танловнинг вилоят босқичига йўлланмани қўлга киритди. Шунингдек, фаол иштирок этган оилалар “маърифатпарвар оила”, “санъаткор  оила”,  “спорт севар   оила”, “ватанпарвар   оила”, “тадбиркор   оила”каби  номинациялар билан тақдирланди.


Постни тарқатинг: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Оммавий сўровнома


Сайт Бўлимлари