19 СЕНТЯБРЬ – “БУТУНЖАҲОН ТОЗАЛИК КУНИ”

Қўшкўпир туманида бугун эрта тонгдан бошлаб, ҳар кунгидан-да озодаликка кўпроқ эътибор берилди.

Сабаби, ҳамжиҳатлик, бирдамлик ва уюшқоқлик билан ҳар бир инсон 19 сентябрь – “Бутунжаҳон тозалик куни” ни  кўтаринки кайфият ила қарши олдилар.

Маҳалла аҳли, кўнгилли фуқаролар, корхона ва ташкилотлар ходимлари ҳам ушбу кунда ўз ташаббуслари билан маҳалла ҳудудини ободонлаштиришга ўз ҳиссасини қўшдилар.  

Ўзбекистон Экологик партияси Қўшкўпир туман  партия ташкилоти Кенгаши Ижроия кумитаси раиси С.Боғбеков, Халк депутатлари вилоят Кенгаши депутати Рафик Камолов ташаббуслари билан Экология ва атроф мухитни муҳофаза килиш инспекцияси раҳбари ва инспекторлари, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман Кенгаши ходимлари ҳамда “Тоза худуд” ДУК,  маҳалланинг фаол аъзолари томонидан теварак-атроф,  ариқлар ва кўчалар турли чиқинди қолдиқлар ва ахлатлардан тозаланди.

Умумжаҳон тозалик кунига бағишланган акция туманимизда кўтаринки руҳда ташкил этилди.

 

ҚЎШКЎПИР ТУМАН ҲОКИМЛИГИ  АХБОРОТ ХИЗМАТИ

 


Постни тарқатинг: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Оммавий сўровнома


Сайт Бўлимлари