Қўшкўпир тумандаги “Тагалак” ва “Уйғур” маҳаллаларига янги трансформатор пунктлари ўрнатиб берилди.
Бошқа маҳаллалардаги трасформатор пунктларининг хизмат кўрсатиш даражаси кўздан кечирилди ва носозликларнинг олди олинди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 23 ноябрдаги ПҚ-2661-сон «2017-2021 йилларда паст кучланишли электр тармоқларини янада модернизация қилиш ва янгилаш дастури тўғрисида»ги Қарори асосида туман Электр тармоқлари корхонаси томонидан маҳаллаларда амалий ишлар олиб борилмоқда.
Туман Электр тармоқлари корхонаси томонидан барча йўналишлар бўйича тегишли режа-дастурлар ишлаб чиқилиб, туманимиз бўйлаб амалга оширилаётган ишлар ижроси сифати тўлиқ назоратга олинган. Шунингдек, жойлардаги юзага келаётган муаммо ва камчиликлар ўз вақтида бартараф этилмоқда.