Қўшкўпир туман ҳокими Жўрабек Раҳимов бошчилигида тумандаги барча мактаб муассасаларида фаолият олиб бораётган маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосарларига тумандаги 2-сон мактабда семинар ташкил этилди. Семинарда ўқувчиларга замон талаблари асосида таълим-тарбия бериш усуллари, яъни, “Менинг куним”, “Лидер қизлар”, “Сизга ўхшамоқчиман”, “Менда ғоя бор” каби кўплаб янги лойиҳалар намуна тарзида кенг ва батафсил тушунтириб берилди. Улар лойиҳалар билан бирга Бешта муҳим ташаббуснинг барча йўналишлари доирасида қилинаётган ишлар, ҳафта кунларига бағишланган тадбирлар билан яқиндан танишдилар.
Туман ҳокими томонидан барча мактаб ўқувчилари бирдек мукаммал таълим ва тарбияга эга бўлишлари, бунинг учун эса илм бераётган ўқитувчи жонкуяр бўлиб, ўқувчиларнинг маънавиятини юксалтира олиши, мукаммал билим бериши лозимлиги айтиб ўтилди. Шу билан биргаликда тумандаги барча мактаб энг намунали таълим масканларига айланмоғи кераклиги таъкидланди.
Туманидаги 2-сон мактаб бугун барча жиҳатларига кўра тумандаги энг намунали ва вилоят миқёсида кўзга кўринган таълим масканларидан бири ҳисобланади. Фидоий раҳбар, жонкуяр, давлат ва халқ олдидаги масулиятини сидқи дилдан ҳис қилувчи виждонли ўқитувчилар, бир сўз билан айтганда ўқувчи-ёшларнинг маънавиятини юксалтиришда, уларнинг қобилиятлари ва истеъдодларини юзага чиқаришда жонбозлик кўрсатувчи маънавият эгалари бор жойдагина юксалиш, намунали ишлар кўзга кўринади.