Қўшкўпир туманида анашундай, кўпларни иш билан таъминлаб, ҳунар ўргатиб келаётган тадбиркорлардан бири Азамат Рўзимовдир.
Ушбу тадбиркор бугунги кунда ўз фаолияти доирасида темир, акфа, MDF эшик ва ромлар ясашни, хўжалик мебеллари тайёрларни йўлга қўйган. Бу билан эса “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари”га киритилган ишсиз фуқароларнинг 20 нафарини бандлигини таъминлаган.
-“Ёшлар келажагимиз” Давлат дастури доирасида 2019 йилда Халқ банки туман филиалидан 575 млн сўм кредит олиб иш бошладим,-дейди тадбиркор Азамат Рўзимов. –Бугунги кунда шу фаолиятни кенгайтирдим. Мен нафақат ёшларни иш билан таъминлашга, балки, уларни ҳунарли бўлишларига эътибор қаратмоқдаман. Эндиликда қўшимча маҳсулотларни ҳам ишлаб чиқариб, ишчилар сафини янада кенгайтириш ниятидаман.
Бугунги кунда аҳолига бюртма асосида арзон нархларда етказиб берилаётган ушбу маҳсулотлар маҳаллий бозорларда ҳам кўпларнинг қувончига сабаб бўлиб, хонадонларнинг эҳтиёжи учун хизмат қилмоқда.