2021 йилги маҳаллий бюджетини тасдиқлаш тўғрисида......
O'ZBЕKISTON RЕSPUBLIKASI HORAZM VILOYATI HALQ DЕPUTATLARI QO'SHKO'PIR TUMANI KЕNGASHI QARORI 2020 yil 31 dekabr 26-102-son Qo'shko'pir shaharchasi Қўшкўпир туман 2021 йилги маҳаллий бюджетини тасдиқлаш тўғрисида Ўзбекистон Республикасининг “2021 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ, 2021 йил учун туман маҳаллий бюджетини қабул қилиш бўйича Халқ депутатлари Қўшкўпир туман Кенгаши ҚАРОР ҚИЛАДИ: 1. Ўзбекистон Республикасининг “2021 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги Қонунига (кейинги ўринларда Қонун деб аталади) мувофиқ, 2021 йилги Қўшкўпир туман (кейинги ўринларда туман деб аталади) маҳаллий бюджетига Ўзбекистон Республикаси республика бюджетидан ажратиладиган тартибга солувчи бюджетлараро трансферт 66,8 млрд.сўм миқдорида тасдиқланганлиги маълумот учун қабул қилинсин. 2. Қонуннинг 12-моддасига асосан Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар, Тошкент шаҳар Кенгашларига тегишли даражадаги маҳаллий бюджетларга ажратиладиган солиқларни ва бошқа турдаги даромадларни ҳамда бюджетлараро трансфертларни тақсимлаш ваколатидан келиб чиқиб, 2021 йилда: а) Қуйидаги солиқ турлари туман бюджетига тўлиқ ўтказиб берилади: жисмоний шахслардан олинадиган мол-мулк солиғи; жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғи; жисмоний шахсларнинг мол-мулкини ижарага беришдан оладиган йиллик даромадлари бўйича декларацияга асосан тўлайдиган, шунингдек якка тартибдаги тадбиркорлар тўлайдиган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи; сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ, бундан электр станциялари томонидан тўланадиган солиқдан мустасно; қурилиш материаллари бўйича ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ; айланмадан олинадиган солиқ; юридик шахслардан олинадиган ер солиғи; юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ; ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни сотишдан тушган пул маблағлари; давлат ихтиёридаги ер майдонлари, бино ва иншоатларда реклама конструкцияларини ўрнатишга рухсат олиш учун тўланадиган йиғимлар, шунингдек ўрнатилган ташқи реклама объектлари учун тўланадиган ойлик тўловлар; маҳаллий бюджетга ундириладиган ижара тўловлари. б) Қуйидаги солиқ турлари ва бошқа мажбурий тўловлар вилоят бюджети ҳамда туман бюджети ўртасида тақсимланади: якуний истеъмолчиларга бензин, дизель ёқилғиси ва газ реализация қилишдаги акциз солиғи; жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи. мобил алоқа хизматлари ва алкогол махсулоти, шу жумладан пиво учун акциз солиғи бўйича тушумлар тегишинча 2020 йилнинг 1 июль ҳолатига кўра туман ва шаҳар аҳолиси сонининг вилоят аҳолисидаги улушига мувофиқ ўтказиб берилади. 3. 2021 йилг учун туман бюджети даромадлар прогноз кўрсаткичлари 1-иловага мувофиқ маъқуллансин. 4. Туман бюджетидан 2021 йилги ҳудудий бюджет маблағларини тақсимловчиларга ажратиладиган харажатларнинг умумий чекланган миқдорлари 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин. 5. Умумдавлат солиқларидан Қўшкўпир туман маҳаллий бюджетига ажратмалар меъёри 3-иловага мувофиқ маълумот учун қабул қилинсин. 6. 2021 йил учун туман бюджети даромадлар ва харажатлар прогноз кўрсаткичлари 4-иловага мувофиқ маълумот учун қабул қилинсин. 7. Қўшкўпир туман бюджетига ажратиладиган тартибга солувчи бюджетлараро трансфертлар миқдорлари 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин. Бунда, тартибга солувчи бюджетлараро трансфертлар миқдорини туман бюджетлари даромадлари прогнози ижросидан қатъий назар камайтиришга йўл қўйилмаслиги белгилансин. 8. 2021 йил учун айланма касса маблағларининг йўл қўйиладиган энг кам миқдори 6-иловага мувофиқ белгилансин. 9. 2021 йил учун Қўшкўпир туманнинг туман бюджети заҳира жамғармаси ҳажмлари 1,2 млрд.сўм миқдорида белгилансин. Туман ҳокимликлари заҳира жамғармалари маблағларини ҳамда туман бюджетларида кўзда тутилмаган, кечиктириб бўлмайдиган харажатларни, шунингдек, ижтимоий-иқтисодий беқарорлик юзага келган вазиятларда амалга оширилиши зарур бўлган тадбирларни молиялаштириш учун ажратилиши таъминлансин. 10. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 3 декабрдаги “Ресурс солиқлар ва мол-мулк солиғини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги ПФ-6121-сонли фармонига асосан туман ва шаҳар халқ депутатлари Кенгашларига Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва вилоят халқ депутатлари Кенгашлари томонидан белгиланган, Тошкент шаҳар бўйича эса Солиқ кодексида белгиланган ер солиғи ставкаларига қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар учун, уларнинг ҳудудларида жойлашган даҳа, массив, маҳалла, кўча кесимида 0,7 дан 3,0 гача камайтирувчи ва оширувчи коэффициентларни қўллаган ҳолда ер солиғи ставкаларини белгилаш ваколатлари берилганлигини инобатга олиб, Халқ депутатлари Хоразм вилояти Кенгашининг 2020 йил 31 декабрдаги 21-82-сонли қарорининг 8-иловасига мувофиқ қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланмаган ерлар учун юридик шахслар бўйича мутлоқ миқдорда белгиланган базавий солиқ ставкасига киритилаётган камайтирувчи ва оширувчи коэффициентлар (солиқ ставкаси 1(бир) га 17355,0 минг.сўм) жисмоний шахслар бўйича (деҳқон хўжалигини юритиш учун берилган қишлоқ хўжалигига мўлжаллаган ерлардан ташқари) мутлоқ миқдорда 1 (бир) кв.м.учун белгиланган базавий солиқ ставкаларига нисбатан киритилаётган камайтирувчи ва оширувчи коэффициентлар (солиқ ставкаси 1 (бир) кв.м. 159,3 сўм) 9-иловага мувофиқ белгиланган. Қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланмаган ерлар учун юридик шахслар бўйича мутлоқ миқдорда белгиланган базавий солиқ ставкасига киритилаётган камайтирувчи ва оширувчи коэффицинтлари 7-иловага мувофиқ жисмоний шахслар бўйича (деҳқон хўжалигини юритиш учун берилган қишлоқ хўжалигига мўлжаллаган ерлардан ташқари) мутлоқ миқдорда 1 кв.м. учун белгиланган базавий солиқ ставкаларига нисбатан киритилаётган камайтирувчи ва оширувчи коэффициентлари 8-иловага мувофиқ тасдиқлансин. 11. Туман бюджетида шаклланган қўшимча манбаларидан фойдаланиш тўғрисидаги қарорлар тегишли равишда халқ депутатлари ҳамда туман Кенгаши томонидан туман ҳокимлигининг таклифларига асосан биринчи навбатда ижтимоий соҳа муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлашга йўналтирилиш мақсадида қабул қилиниши белгилансин. 12. Туман ҳокимликлари, чораклар якуни бўйича мазкур қарорнинг 1-иловасида келтирилган даромадларнинг прогноз кўрсаткичлари ҳокимликларнинг фаолиятига боғлиқ бўлмаган ҳолда 5 фоиздан ортиқ миқдорга бажарилмаса ва молия йили охиригача ушбу маблағларнинг тушиш эҳтимоли бўлмаса, Вилоят ҳокимиятига харажатларни мақбуллаштириш юзасидан таклифлари билан бирга киритилган мурожаатига асосан тартибга солувчи бюджетлараро трансфертлар миқдорини ошириш ёки харажатларни мақбуллаштириш таклифларини киритади. Туман ҳокимлиги, Қонуннинг 6-иловасида кўрсатилган прогноз кўрсаткичлари маҳаллий ҳокимиятларнинг фаолиятига боғлиқ бўлмаган ҳолда 5 фоиздан ортиқ миқдорга бажарилмаса ва молия йили охиригача ушбу маблағларнинг тушиш эҳтимоли бўлмаса, харажатларни мақбуллаштириш юзасидан таклифлар билан бирга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тартибга солувчи бюджетлараро трансфертлар миқдорини ошириш юзасидан туман Кенгаши мурожаатини тайёрласин. 13. Туман ҳокимликлари ташаббуси билан амалга ошириладиган тадбирлар учун талаб этиладиган маблағлар тегишлилиги бўйича ушбу маҳаллий бюджетларнинг ижроси давомида шаклланган қўшимча манба ҳисобидан амалга оширилиши қатъий белгилаб қўйилсин. 14. Туман ҳокимликлари: тегишли бюджетларни биринчи навбатда иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар, озиқ-овқат ва дори-дармон ва коммунал хизматлар харажатларининг режалаштирилишини назарда тутган ҳолда шакллантирсин; ҳар чорак якуни билан кейинги чорак биринчи ойининг 25-санасига қадар расмий веб-сайтларга ўз тасарруфидаги бюджет ташкилотлари кесимида маблағлар тақсимотини, молиявий ҳисоботларни, капитал қўйилмалар ҳисобидан амалга оширилаётган лойиҳаларнинг ижросини, ўтказилган танлов (тендер) савдолари ва давлат харидлари ҳамда бошқа тегишли маълумотларни жойлаштирсин; маҳаллий бюджетларнинг қўшимча даромадларини 10 фоизидан кам бўлмаган миқдорларда жамоатчилик фикри асосида белгиланган тадбирларни молиялаштиришга йўналтиришни, веб-сайтларига уларнинг натижаларини жойлаштирсин. 15. Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ташаббусига кўра амалга ошириладиган қўшимча тадбирларни молиялаштириш фақат туман маҳаллий бюджетларининг қўшимча манбалари ҳисобидан амалга оширилади. 16. Туман ҳокимлари бюджет даромадлари ва харажатларининг кўрсаткичларини бажарилишини таъминлаш, солиқ базасини кенгайтириш ҳамда иқтисодий салоҳиятини ошириш юзасидан зарур чора-тадбирлар кўриш ва бюджет маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланиши устидан қатъий назоратни ўрнатиши ва халқ депутатлари туман Кенгашига йилнинг ҳар чорагида ҳисобот бериб борсин. 17. Туман ҳокимлиги Қонунда белгиланган айрим солиқлар ва тўлов ставкалари, солиқ солиш тартиблари ҳамда бошқа маълумотларни оммавий ахборот воситаларида ёритилишини таъминласин. 18. Мазкур қарор бажарилишини назорат қилиш халқ депутатлари туман Кенгашининг Маҳаллий бюджетни шакллантириш ва ижро этиш, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича доимий комиссияси ва туман ҳокимлиги зиммасига юклатилсин. Халқ депутатлари Қўшкўпир туман Кенгаши раиси, туман ҳокими: Ж.Рахимов