244-сон қарорига ўзгартиришлар киритиш ҳақида“ қарор

Маълумки 2021 йил 20 май куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Болаларни давлат мактабгача таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида» 2018 йил 28 мартдаги 244-сон қарорига ўзгартиришлар киритиш ҳақида“ қарори қабул қилинди.

Мазкур қарорга мувофиқ киритилган асосий ўзгаришлардан бири бу, давлат мактабгача таълим ташкилотларига устунлик билан қабул қилиниш ҳуқуқига эга бўлган болалар рўйхати (яъни имтиёзли рўйхат) мақбуллаштирилиб, ўзгартиришлар киритилди. 

Эндиликда болаларнинг қуйидаги контингенти боғчага устунлик билан қабул қилиниш ҳуқуқига эга бўлади:

  • I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларнинг болалари;

  • кўп болали оилаларнинг болалари (Ўзбекистон Республикасининг Оила Кодексининг 41-моддасига мувофиқ, Тўрт нафар ва ундан ортиқ ўн саккиз ёшга тўлмаган боласи бўлган оила - кўп болали оила хисобланади);

  • етим болалар ёки ота-онасининг қаровисиз қолган болалар;

  • “Аёллар дафтари”га киритилган ижтимоий ҳимояга муҳтож ёлғиз аёлларнинг болалари;

  • контракт бўйича ҳарбий хизматчиларнинг ва ички ишлар органлари ходимларининг болалари;

  • талабалар ва педагогларнинг болалари;

  • акалари ёки опалари ушбу муассасанинг тарбияланувчилари жумласидан бўлган болалар;

  • кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача ташкилотлардан умумий турдаги мактабгача ташкилотларга ўтказилаётган соғайган болалар (илгари – бошқа муассасалардан ўтказилган болалар).

 

Шунингдек илгари давлат мактабгача таълим муассасасига қабул қилиш бўйича имтиёзли рўйхатга киритилган болаларнинг имтиёзлари уларга йўлланма берилгунга қадар сақланиб қоладиган бўлди.

 

Жавлонбек Сабиров,

Қўшкўпир туман давлат хизматлари

маркази мутахассиси

 


Постни тарқатинг: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Оммавий сўровнома


Сайт Бўлимлари