3-сектор раҳбари қўшкўпирлик фуқаролар билан учрашди

                  Бугун учинчи сектор раҳбари, вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи, генерал-майор Даврон Назармуҳаммедов Қўшкўпир туманида бўлиб, фуқаролар муаммоларини ўрганди ва масалалар ечимига эътибор қаратди.

 

-Қорамол сотиб олиб, тадбиркорликни йўлга қўймоқчиман,-дейди фуқаро Аноргул Давлетова.-Анашу фаолиятни бошлаш ва кенгайтириш учун менга кредит ажратиб беришда ёрдам берсангиз.

Ушбу фуқаро томонидан билдирилган мурожаат шу ернинг ўзида ижобий ечимини топди, яъни, Қўшкўпир туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Одилбек Артиқов томонидан ушбу мурожаатнинг бажарилиши туман банк раҳбарлари зиммасига топширилди ва ижроси назоратга олинди. Шунингдек, фуқаро Раҳим Искандаров, Шавкат Абдуримов, Комил Маҳмудов, Райҳон Қурбонбоевалар томонидан билдирилган табиий газ, уй-жой, йўл, тунги ёритгич чироқлари, мактаблар олдига светафор ўрнатиш каби мурожаатларга вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи томонидан атрофлича жавоб берилди. Айримлари тез орада ижобий ечим топиши, айримларини эса ўрганиб чиқиб, кейин ижроси таъминланиши айтиб ўтилди.

Учрашувда 20 дан ортиқ фуқаролар иштирок этди.


Постни тарқатинг: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Оммавий сўровнома


Сайт Бўлимлари