30 НАФАР ХОТИН-ҚИЗ ИШ БИЛАН ТАЪМИНЛАНДИ

Қўшкўпир тумани “Хайробод” маҳалласида фаолият олиб бораётган “Хоразм барака чеварлари” МЧЖ тикувчиликка ихтисослаштирилган бўлиб, бугунги кунда 30 нафар хотин-қиз иш билан таъминланган. Ишчи-ходимларнинг деярли барчаси “Аёллар” ва “Ёшлар” дафтарига киритилган хотин-қизлардир.


Тикувчилик корхонасида бугунги кунда барча шароитлар яратилган. Ишпай усулида маош олаётган тикувчи аёллар ишга жойлашганидан, иш ҳақи билан таъминланаётганликларидан мумнунлигини билдиришди. Улар асосан айни дамда тумандаги ишлаб чиқариш корхоналари ва тиббиёт муассасалари учун махсус кийимлар тикмоқдалар.


-Режаларимиз кўп,-дейди иш юритувчи Замира Шомуротова, -Эндиликда эса талаб кўп бўлаётган жинси товаридан кийим-кечаклар тикишни йўлга қўймоқчимиз. Бунинг натижасида эса корхонада яна 20 та иш ўрни очилади ва 20 нафар аёлни ишга қабул қилишга эҳтиёжимиз ортади.


Ушбу корхонада бўлаётган иш жараёнини кузатиш ҳамда уларнинг муаммоларини ўрганиш мақсадида O’zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши ҳамда туман кенгаши ходимлари, партия фаоллари ушбу объектда бўлдилар. Иш давомида яхши кўрсаткичга эга бўлган ишчиларга партия томонидан “Ташаккурнома” ва эсталик совғалари топширдилар.
Тадбир натижасида чеварларнинг 7 нафари партия сафига кириш истагини билдирди.

ҚЎШКЎПИР ТУМАН ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ


Постни тарқатинг: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Оммавий сўровнома


Сайт Бўлимлари