30 июль – Бутунжаҳон одам савдосига қарши курашиш куни
30 июль – Бутунжаҳон одам савдосига қарши курашиш куни
Одам савдоси – инсоннинг эркинлигини, ҳуқуқларини поймол қилишга қаратилган жиноят бўлгани учун ҳам дунё жамоатчилиги томонидан кескин қораланади.
Мамлакатимизда инсон манфаатларини таъминлаш, ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида изчил ишлар амалга оширилмоқда. Одам савдоси жиноятининг олдини олиш, унга қарши курашиш бўйича тизимли ишлар амалга оширилаётир. Ўзбекистон Республикасининг "Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида"ги қонуни асосида одам савдосига қарши курашишда давлат ва жамоат ташкилотлари ҳамкорлиги мустаҳкамланган. Ҳар йили Бутунжаҳон одам савдосига қарши курашиш куни дунё миқёсида, жумладан, Ўзбекистонда ҳам кенг нишонланади. Бу йил ҳам "Истиқболли авлод" нодавлат нотижорат ташкилоти ушбу санани июль ойининг бошидан марафон тарзида 30 кун давомида аҳолини ушбу илатга қарши курашга чорловчи тадбирлар билан ўтказмоқчи. Ташкилотнинг Хоразм вилоят бўлими ҳам уч кун давомида ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда ушбу санани муносиб нишоллашни мақсад қилган. Бу йилги тадбирнинг ўтган йилгиларидан фарқи шундаки, ушбу сана 30 кун давомида марафон тарзида ҳар бир вилоятда 3 кун давомида ташкил этилмоқда. Хоразм вилоятида 4-5-6-июл кунлари "30 кун ҳамкорликда одам савдосига қарши курашиш" шиори остида журналистлар, блоггерлар, ички ишлар ҳодимлари билан қатор учрашувлар ташкил етилиши кўзда тутилган.