30 июль - ХАЛҚЛАР ДЎСТЛИГИ куни

Қўшкўпир туманида Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши ва ЎзМТДП туман Кенгаши ҳамкорлигида “30 июль-Халқлар дўстлиги” куни муносабати билан маданий-маънавий тадбир ўтказилди.


Унда тумандаги Оқдарбанд қишлоғида истиқомат қилувчи эронийлар миллатига мансуб ватандошларимизнинг урф-одат ва қадрияти, анъаналари, миллий қўшиқлари, яшаш тарзи хусусида суҳбат, очиқ мулоқот ташкил этилди.


Тадбирда Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши раҳбари Манзура Хўжаева, халқ депутатлари туман Кенгаши депутатларидан Баҳром Оллоёров, Меҳрибон Тиллаевалар иштирок этдилар.
Тадбир давомида оқдарбандлик фуқаролар томонидан эронийлар тилида миллий қўшиқлари ижро этилди.

ҚЎШКЎПИР ТУМАН ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ


Постни тарқатинг: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Оммавий сўровнома


Сайт Бўлимлари