Қўшкўпир тумани солиқ инспексияси бошлиғи Ўлмасбек Ашировнинг мурожаати.

Давлатимиз раҳбарининг Хоразм вилоятига ташрифлари давомида берган топшириқлари ижросини самарали ташкил этиш юзасидан  Қўшкўпир тумани солиқ инспексияси бошлиғи, 4 сектор рахбари Ўлмасбек Ашировнинг мурожаати.

Президентимиз томонидан илгари сурилган “Маҳаллабай” ишлаш тизими фаолиятимизнинг асосий мезони қилиб белгиладик.

Тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш мақсадида 4-сектор қарашли 13 та маҳалла, 7 914 та хонадон бўлиб, уларда 11 675 та оилаларда 42 253 нафар аҳоли истиқомат қилиб келмоқда. 

Шунингдек, ҳудудларда 21 306 нафар эркаклар ва 20 947 нафар аёллар,10 447 нафар ёшлар истеъқомат қилмоқда, 534 та тадбиркорлик субъектлари (376 та юридик шахслар ва 158 та ЯТТ) фаолият кўрсатмоқда.

Ҳудуддаги 13 та маҳалла етилиги билан хамкорлигида хатловлар натижасида 1 174 нафар ишсизлар,480 нафар битирувчилар, 45 нафар ҳарбий хизматдан қайтанлар, 39 нафар меҳнатга лаёқатли ногиронлар ва 426 нафар хориждан қайтиши кутилаётган фуқароларимиз мавжуд.

4-сектор худудимизда 2024 йил мобайнида жами 5 912 нафар ишсиз фуқарорларни бандлиги таъминлаш кутилмоқда, булар инвестиция лойиҳалари ҳисобига ишсиз 148 нафар фуқаро, хизмат кўрсатиш ва тадбиркорлик фалолиятини ривожлантириш ҳисобига 1 034 нафар фуқарони,қишлоқ хўжалигида доимий ва мавсумий ишларга банд қилиш ҳисобига 4 623 нафар фуқарони ва қурилиш соҳасида доимий ва мавсумий ишларга банд қилиш ҳисобига 107 нафарни ташкил қилмоқда, натижада, ишсизлик даражаси 8,8 фоиздан 6,5 фоизга тушишга эришилмоқда.

Ҳудуддаги, 13 та маҳаллада, 7 914 та хонадонларини маҳалла етталик ҳамкорлигида ўтказилган хатловларда 25 та йўналишдаги 401 та кўрсаткичдан иборат “Маҳалла баланс”, “Бандлик дастури”, Обод хонадон – обод кўча – обод маҳалла мезонларини жорий этишга қаритилган чора-тадбирларни манзилли амалга ошириш бўйича “Омбор китоблари” ҳамда Йўл хариталари ишлаб чиқилди.

Давлатимиз раҳбари бошчилигида 2024 йил 12 февраль куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида берилган топшириққа асосан 
Қўшкўпир туман 4-сектор худудида 464 нафар ишсиз ёшларга 92.8 га ер майдонлари ажратилиши белгиланиб, ёшларни номма-ном рўйхатлари шакллантирилди.

Ёшларга ажратиладиган ер майдонларига полиз экинлари, гул кўкатлар, сабзавот экинлари ва бошқа турдаги экинлар экиш юзадан ўқитиш ишлари бошланди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 21 декабрдаги ПФ-209-сонли Фармони ҳамда ПҚ-402-сонли Қарорига асосан маҳалла бюджети бўйича мавжуд бўлган туман бўйича жами 33 661 та солиқ тўловчиларидан жорий йилда 19,8 млрд. сўм мол-мулк ва ер солиқларини ундирилиш ҳисобига 1,9 млрд.сўм (10 фоиз) маблағлар маҳалла ихтиёрида қолиши кутилмоқда.

"Яна бир бор мен, туман солиқ инспекцияси бошлиғи ҳамда 4-сектор масъули сифатида авваламбор виждоним, фуқароларимиз ва зиммамиздаги масъулиятни чуқур ҳис қилиб, белгилаб олган устувор вазифаларни сидқидилдан бажарилишини таъминлашга сўз бераман" дея сектор раҳбари сўзини якунлади.


Постни тарқатинг: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Оммавий сўровнома


Сайт Бўлимлари