50 та маҳаллага 50 та компьютер топширилди

Қўшкўпир туман ҳокими Жўрабек Раҳимов маҳалла тинчлиги ва фаровонлиги йўлида ўз хизматини аямай келаётган тумандаги 50 та маҳалла фуқаролар йиғинлари раисларининг ҳар бирига компьютер совғалари топширди.

-Камтарона хизматим эътиборга олиниб, муносиб рағбатлантирилганидан жуда мамнунман,-дейди “Шеробод” МФЙ раиси Ражаббиби Машарипова,-Давлатимиз томонидан бугун маҳаллаларга бўлган эътибор катта. Биз ҳам эндиликда янада маҳалла тинчлик-тотувлигини, ўзаро ҳурмат, меҳр-оқибат ва ҳамжиҳатлик муҳитини мустаҳкамлашда, миллий урф-одат ва анъаналарни, қадриятларни асраб-авайлаш, оилалар жипслигини таъминлаш, аҳолининг кундалик муаммоларини ҳал этишда ўз хизматимизни аямаймиз.


Мурожаатлар билан ишлаш, аҳоли муаммоларини аниқлаш ва уларга ечим топишда, қолаверса, ҳар бир фуқаронинг қалбига кириб боришда маҳалланинг ўрни ва аҳамияти каттадир.

ҚЎШКЎПИР ТУМАН ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ


Постни тарқатинг: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Оммавий сўровнома


Сайт Бўлимлари