8 МАРТ – “ХОТИН ҚИЗЛАР КУНИ” КЕНГ НИШОНЛАНДИ

Бугун Қўшкўпир туманидаги “Назокат” тўйхонасида 8 март – “Халқаро хотин-қизлар куни” муносабати билан тантанали тадбир бўлиб ўтди. Унда туман ҳокими Жўрабек Раҳимов байрам муносабати билан туман хотин-қизларини, табаррук онахонларни ва тадбир иштирокчиларини табриклади.
Байрам тадбирида туманнинг энг фаол ва фидоий аёллари иштирок этди. Шундан Ватанимиз тараққиётига қўшган самарали ҳиссаси ҳамда ижтимоий-сиёсий ҳаётдаги фаол иштироки учун меҳнат қилиб келаётган бир гуруҳ аёллар ҳоким томонидан “Ташаккурнома” билан тақдирландилар.
Тадбир давомида вилоятимизда кўзга кўринган хушовоз хонандалар ўзларининг дилҳуш наволари билан даврага кўтаринки кайфият, ўзгача руҳ бағишладилар.
Тадбир якунида эса байрам иштирокчиларининг барчасига совғалар топширилди.

ҚЎШКЎПИР ТУМАН ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ

Обуна бўлиш учун:
 https://t.me/qoshkopirhokimlik


Постни тарқатинг: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Оммавий сўровнома


Сайт Бўлимлари