8-МАРТ МАКТАБЛАРДА
8-МАРТ МАКТАБЛАРДА
Aёл деганда кўз ўнгимизда аввало, улуғ ва табаррук она сиймоси гавдаланади. Инсон зоти борки, оламдаги барча яхшилик ва эзгуликларни, ҳаёт сиру-асрорлари ва сабоқларини онанинг меҳру-саҳовати туфайли ўрганади. Aёл борки, олам мунаввар, аёл борки, ҳаёт гўзал ва мафтункор. Инсон, оила, аёл тушунчаларини бир-биридан ажралган ҳолда тасаввур этиб бўлмайди. Оилани ҳам, жамиятимизни ҳам бирлаштириб, унга файзу барокот киритадиган хонадонларимизни меҳр-муҳаббат, нафосат, эзгулик нури билан мунаввар қиладиган зотлар ҳам аслида мўътабар оналаримиз, мунис опа-сингилларимиздир. 8-март - Халқаро хотин-қизлар куни байрами муносабати билан 1-сон ихтисослаштирилган мактаб-интернатида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман Кенгаши, туман Маданият бўлими, Гулзор маҳалла фаоллари билан ҳамкорликда байрам тадбири ўтказилди. Байрам тадбирида қизиқарли шартлар, ажойиб чиқишлар, куй-қўшиқлар, саҳна кўринишлар йиғилган ўқувчилар ва уларнинг ота-оналарига аъло кайфият улашди. Тадбир сўнгида фаол иштирокчилар ҳамкорлар томонидан эсдалик совғалари, фахрий ёрлиқ ва ташаккурномалар билан тақдирланишди. Туманимиз бўйлаб байрам шукуҳи давом этмоқда.