884-сонли Қонун қабул қилинди

Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 25 декабрдаги “Суд қарорларининг қонунийлиги ва асослиги ва адолатлилигини текшириш институти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги ЎРҚ-884-сонли Қонуни қабул қилинди.

Ушбу қонун билан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига бир қатор ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.

Жумладан, биринчи инстанция судининг маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш бўйича қарори устидан апелляция шикояти қарор ўқиб эшиттирилган кундан эътиборан ўн сутка ичида, ўзига нисбатан суд қарори чиқарилган шахс ва жабрланувчи томонидан эса, қарорнинг кўчирма нусхалари уларга топширилган ёки улар томонидан ушбу кўчирма нусхалар олинган кундан эътиборан худди шу муддатда берилиши мумкинлиги, биринчи инстанция судининг маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш бўйича қарори устидан берилган апелляция шикояти у ишнинг барча материаллари билан келиб тушган кундан эътиборан ўн беш сутка ичида апелляция инстанцияси суди томонидан кўрилиши, биринчи инстанция судининг маъмурий қамоққа олиш ёки маъмурий тартибда чиқариб юбориш тўғрисидаги қарори устидан берилган апелляция шикояти (протести) шикоят (протест) берилган пайтдан эътиборан бир сутка ичида апелляция инстанцияси суди томонидан кўрилиши лозимлиги бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.

Бундан ташқари, ушбу қонун билан кассация тартибида биринчи инстанция судининг маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар бўйича қарорлари, агар улар апелляция тартибида кўрилмаган бўлса, кўрилиши мумкинлиги белгиланиб, кассация шикояти жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судларининг қарорлари устидан — Қорақалпоғистон Республикаси судига, вилоятлар, Тошкент шаҳар судларига биринчи инстанция судининг қарори чиқарилган кундан эътиборан олти ой ичида берилиши, ушбу муддат ўтказиб юборилган тақдирда, кассация инстанцияси суди кассация шикояти бераётган шахснинг илтимосномасига асосан, агар уни ўтказиб юбориш сабабларини узрли деб топса, ўтказилган муддатни тиклаш ҳақда ажрим чиқариши, биринчи инстанция судининг маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш бўйича чиқарилган қарори устидан кассация шикояти ушбу шикоят ишнинг барча материаллари билан бирга келиб тушган кундан эътиборан ўн беш сутка ичида кассация инстанцияси суди томонидан кўриб чиқилиши, шунингдек, апелляция ёки кассация инстанцияси судининг қарорлари Ўзбекистон Республикаси Олий судининг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати томонидан тафтиш тартибида кўриб чиқилиши, жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судларининг, ҳудудий ҳарбий судларнинг апелляция ёки кассация тартибида кўриб чиқилган қарорлари, шунингдек апелляция ёки кассация инстанцияси судининг қарорлари Ўзбекистон Республикаси Олий судининг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати томонидан тафтиш тартибида кўриб чиқилиши, тафтиш тартибидаги шикоят апелляция ёки кассация инстанцияси судининг қарори чиқарилган кундан эътиборан олти ой ичида берилиши, ушбу муддат ўтказиб юборилган тақдирда, тафтиш инстанцияси суди шикоят бераётган шахснинг илтимосномасига кўра, агар уни ўтказиб юбориш сабабларини узрли деб топса бу ҳақда ажрим чиқариши, Ўзбекистон Республикаси Олий судининг раиси ва унинг ўринбосарлари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Олий судининг судьяси маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни текшириш учун суддан тафтиш тартибида берилган шикоят бўйича талаб қилиб олишга ҳақлилиги, Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ва унинг ўринбосарлари тафтиш тартибида протест келтириш тўғрисидаги масалани ҳал этиш учун маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни суддан талаб қилиб олишга ҳақлилиги, тафтиш тартибида берилган шикоят бир ойгача бўлган муддатда, маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш талаб қилиб олинган тақдирда эса икки ойгача бўлган муддатда кўриб чиқилиши бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.

 

Жиноят ишлари бўйича

Қўшкўпир туман судининг раиси                  

 Ф.Исмоилов

 


Постни тарқатинг: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Оммавий сўровнома


Сайт Бўлимлари