АЁЛ БОРКИ, ОЛАМ МУНАВВАР
АЁЛ БОРКИ, ОЛАМ МУНАВВАР
8 март - Халқаро хотин-қизлар куни байрами муносабати билан Қўшкўпир туманидаги “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларга туман ҳокимлиги томонидан байрам совғалари топширилди.
“Чаманзор” маҳалласида яшовчи Насиба Одамбоева, “Баратлар” маҳалласида истиқомат қилувчи Тўтижон Собирова, “Зарбдор” маҳалласида яшовчи Хадича Искандарова, “Араблар” маҳалласида яшовчи Шахноза Худайберганова ва Рухсора Ибрагимовалар ҳолидан хабар олинди.
Ҳа, аёл борки, олам мунаввар, аёл борки, ҳаёт гўзал ва мафтункордир. Инсон, оила, аёл тушунчаларини бир-биридан ажралган ҳолда тасаввур этиб бўлмайди. Оилани ҳам, жамиятимизни ҳам бирлаштириб, унга файзу барака киритадиган, хонадонларимизни меҳр-муҳаббат, нафосат, эзгулик нури билан мунаввар қиладиган зотлар ҳам аслида мўътабар оналаримиз, мунис опа-сингилларимиздир.