АЁЛ СОҒЛОМ БЎЛСА – ҲАЁТИМИЗ ФАРОВОН

Хотин-қизлар ўртасида соғлом турмуш тарзини ривожлантириш спортни оммалаштириш мақсадида туман хотин-қизлар қўмитаси, спорт бўлими, касаба уюшмалари билан ҳамкорликда Қўшкўпир тумани Болалар ва ўсмирлар спорт мактабида стол тенниси, шашка, 60 метрга югуриш бўйича мусобақа ўтказилди. “Хотин-қизлар ҳафталиги” муносабати билан ўтказилган мазкур мусобақада туманда фаолият олиб бораётган корхона ва ташкилот ходимлари, маҳаллалар маслаҳатчилари иштирок этдилар. -Аёл соғлом бўлса фарзандлар бахтли, келажак обод бўлади,-дейди Давлат муассасалари ва жамоат ташкилотлари касаба уюшмаси туман Кенгаши раиси Саломат Хўжаниёзова.-Спорт ҳар кимнинг кундалик фаолиятига, ҳамроҳига айлансагина оилаларда тўла саломатликка эришилади. Ушбу мусобақада жами 25 нафар иштирокчи қатнашди. Ғолиблар диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар. Қўшкўпир туман ҳокимлиги матбуот хизмати
Постни тарқатинг: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Оммавий сўровнома


Сайт Бўлимлари