АЁЛЛАР БАНДЛИГИ

Қўшкўпир тумани "Маданият" маҳалласида 2 нафар ишсиз аёл касб-ҳунарга ўқитилиб, оилавий шароити тўғри келмаганлиги, вояга етмаган фарзандлари ҳамда парваришга муҳтож қариялар борлиги сабабли,  бандлигини таъминлаш имкони бўлмаганди.  

Ҳозирги кунда ишлашга имконияти ва муҳтожлиги борлиги аниқланди. Шу сабабли, "Истиқбол" аёллар маркази ташаббуси билан "Марказий Осиёда хавфсиз миграция" лойиҳаси асосида ишсиз фуқаролар Қаландарова Хосият ва Караева Гулшодаларга бепул тикув машиналари етказиб берилди.

Бундан ташқари марказ ходимлари томонидан маҳаллада юридик ва психологик хизматга муҳтож аёлларга хизматлар кўрсатилди.

ҚЎШКЎПИР ТУМАН ҲОКИМЛИГИ МАТБУОТ ХИЗМАТИ


Постни тарқатинг: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Оммавий сўровнома


Сайт Бўлимлари