АЁЛЛАР БАНДЛИГИ -  ОИЛА ФАРОВОНЛИГИ

Аёллар бандлигини таъминлаш давлатимиз сиёсатининг асосий устувор йўналишларидан бири ҳисобланади. Қўшкўпир туманида хотин-қизларни иш билан таъминлаш, тадбиркорликка йўналтириш, касб-ҳунарга ўқитиш бўйича туман ҳокими раҳбарлигида тизимли ишлар олиб борилмоқда.

Тумандаги “Қўшкўпир Бек Севинчой Кумушой” оилавий корхонаси бугунги кунда тикувчилик, пишириқ ва пазандачилик, гўзаллик салонлари сирларини ўргатиш ва дурадгорчилик билан боғлиқ фаолият турлари бўйича хизмат кўрсатмоқда. Туман Аҳоли бандликка кўмаклашиш маркази томонидан касб-ҳунарга жалб қилинган хотин-қизларга  стипендия ва ҳунарманд уюшмасига аъзо бўлган аёлларга эса субсидя маблағлари ажратилмоқда.

Тикувчилик сир-синоатларини ўрганган аёлларнинг  келгусида бандлиги таъминланади ва ўз тадбиркорликларини  йўлга қўйиш имкониятига эга бўладилар.

         Жорий йилда 200 нафардан ортиқ, айниқса, “Темир дафтар”га киритилган  хотин-қизларга касб-ҳунарга ўқитиш ишлари олиб борилди.

ҚЎШКЎПИР ТУМАН ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ


Постни тарқатинг: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Оммавий сўровнома


Сайт Бўлимлари