АЁЛЛАР_ДАФТАРИ
"Ошоқ қалъа» маҳалласида жойлашган "Маданият маркази"да Қўшкўпир туман оила ва хотин-қизлар бўлими ҳамда ИИБ Хоразм вилоят бўлими билан хамкорликда давра суҳбати ўтказилди.
Давра суҳбатида, Қўшкўпир туманидаги “Ошоқ қалъа”, “Иттифоқ”, “Шихобод”, “Ёшлик”, “Боғзор”, “Ифтихор”, “Ўртаёп”, “Уйғур”, “Адолат” ва “Ғалаба” маҳаллаларидаги “Аёллар дафтари” рўйхатида турган хотин-қизларга ҳуқуқий маслахатлар берилди.
Тазйиқ (содир этилганлиги учун маъмурий ёки жиноий жавобгарлик назарда тутилмаган, хотин-қизларнинг шаъни ва қадр-қимматини камситадиган ҳаракат (ҳаракатсизлик), шилқимлик) ва зўровонликлар (хотин-қизларга нисбатан жисмоний, руҳий, жинсий ёки иқтисодий таъсир ўтказиш ёки бундай таъсир ўтказиш чораларини қўллаш билан таҳдид қилиш орқали уларнинг ҳаёти, соғлиғи, жинсий дахлсизлиги, шаъни, қадр-қиммати ва қонун билан ҳимоя қилинадиган бошқа ҳуқуқлари ҳамда эркинликларига тажовуз қиладиган ғайриҳуқуқий ҳаракат (ҳаракатсизлик) га учраши мумкин бўлган ҳолатлар ва уларни олдини олиш бўйича тушунтиришлар бериб ўтилди.
ҚЎШКЎПИР ТУМАН ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ