АЁЛЛАР САЛОМАТЛИГИ ДОИМ ЭЪТИБОРИМИЗДА

“Адолат” СДП Қўшкўпир туман Кенгаши депутати, 20-Оилавий поликлиникаси мудираси Гулсара Машарипова “Тагалак” маҳалласида яшовчи “Аёллар дафтари” га киритилган аёллар билан учрашув ўтказилди. Бугунги кунда маҳаллада “Аёллар дафтари”га 78 нафар хотин-қизлар киритилган бўлиб, шундан 4 нафари ижтимоий ҳимояга муҳтож ҳисобланади. Аёлларга депутат томонидан бепул тиббий маслаҳатлар берилди. Шунингдек, улар депутат тавсиясига биноан бепул оилавий поликлиникада тиббий кўрикдан ўтказилдилар.


Тиббий кўриклар давомида 61 нафар аёлга касалликларига қараб амбулатор даво чоралари берилди. Қолганлари соғлом деб топилди. Касалларга соғломлаштириш режалари тузилган, айримларига эса мутахассис кўриклари тавсия килинди.
Қолаверса, уларга соғлом турмуш тарзи, тўғри овқатланиш, COVID-19 га қарши эмлаш борасида ҳам керакли тавсия ва маслаҳатлар берилди.

ҚЎШКЎПИР ТУМАН ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ


Постни тарқатинг: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Оммавий сўровнома


Сайт Бўлимлари