АМАЛИЙ_СЕМИНАР

Қўшкўпир туманида “Аёллар дафтари” рўйхатига киритилган хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш бўйича олиб борилаётган самарали ишлар бўйича амалий семинар ташкил қилинди.

Қўшкўпир туман ҳокимлиги катта залида ташкил қилинган амалий  семинар доирасидаги давра суҳбатида Вилоят шаҳар ва туманлардан ташриф буюрган ҳоким ўринбосари, оила ва хотин-қизлар бўлим бошлиқлари ва бўлим мутахассислари, маҳалла хотин-қизлар фаоллари, Қўшкўпир туман "Оқила аёллар" жамоатчилик тузилмаси вакиллари,  отинойилар, потранаж ҳамширалар иштирок қилди. 

Давра суҳбатини  Қўшкўпир тумани ҳокими Бобурбек Эгамов очиб бериб, 2023 йилда "Аёллар дафтари" рўйхатига киритилган хотин-қизларга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 31-мартдаги " Хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги №145-сонли Қарори асосида уларни муаммоларини тизимли ҳал этиш борасида кўрсатилаётган амалий ёрдамлар тўғрисида батафсил маълумот берди.

Туманда ишсиз хотин-қизларни бандлиги таъминлаш, тадбиркорлиги йўлга қўйишга кўмаклашиш, уй-жойини таъмирлаш, моддий, психологик, тиббий, ҳуқуқий ёрдамлар кўрсатиш борасида қилинган ижобий ишларга тўхталар экан, бу борада сектор раҳбарлари олдида ўз ечимини топиши лозим бўлган қатор вазифалар турганлигини билдирди.

Сўнгра сектор раҳбарларининг маҳаллаларида "Аёллар дафтари" рўйхатига киритилган хотин-қизларга берилган амалий ёрдамлар бўйича ахбороти тингланди.

Вилоят ҳокими ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи Н.Қутлимуротова йиғилганларга семинар доирасида ўрганган тажрибаларини ўз ҳудудларида иш фаолиятига тадбиқ қилиш борасида тегишли кўрсатмаларини берди.

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Хоразм вилоят Кенгаши раиси Г.Қурбонбоева ўз сўзида Қўшкўпир туманида хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш борасида олиб борилаётган ишларни барчага намуна қилиб кўрсатиб, "Аёллар дафтари"нинг 4-босқичи рўйхатига киритилган хотин-қизларга кўрсатилаётган амалий ёрдамларни вилоят туманлари кесимида таҳлил қилиб, ўз тавсия ва маслаҳатларини берди.

Шундан сўнг Қўшкўпир тумани касб-ҳунарга ўқитиш маркази ўқув-машғулотларини тугатган "Аёллар дафтари"га киритилан хотин-қизларга сертификатлар топширилди.

Қўшкўпир туман ҳокимлиги матбуот хизмати


Постни тарқатинг: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Оммавий сўровнома


Сайт Бўлимлари